Жаҳон | 16:01 / 05.10.2015
3176
1 дақиқада ўқилади

Германия ҳукумати 2015 йил сўнгига қадар 1,5 млн қочқин ва муҳожирлар кириб келишини кутмоқда

Германия ҳукумати 2015 йил якунларига кўра мамлакатга 1,5 млн нафаргача қочқин ва муҳожирлар кириб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Bild газетаси ҳокимият органларининг махфий ҳисоботига асосланиб хабар берди.

Башорат қилинишича, фақатгина октябрь-декабрь ойларида Германия Федератив Республикаси ҳудудига 920 минг нафаргача қочқин ҳамда муҳожирлар етиб келади.
Ҳужжатда, шунингдек, муҳожирлар оқими сабабли “таъминот тизимларида коллапс” вужудга келиши эҳтимоли ҳақида ҳам гап кетади.

Ҳозирданоқ қочқинларни жойлаштириш учун яшаш жойлари ва тиббиёт пунктлари етишмовчилиги кузатилмоқда, дея хабар бермоқда Bild.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш