Жаҳон | 00:08 / 05.10.2015
4303
1 дақиқада ўқилади

Мальтада ўтган автошоу вақтида Porsche трассадан чиқиб кетиб, оломон орасига йўналди

Мальтада ўтган автошоу вақтида Porsche 918 трассадан чиқиб кетиб, оломон орасига йўналди, деб маълум қилади Times of Malta.

Воқеага гувоҳ бўлган кишининг сўзларига кўра, машина трасса қайрилишида унинг ғилдираги чиқиб кетади ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотади. Ана шундан кейин машина катта тезликда тўсиқларни синдириб ўтиб, оломон томон йўналади.

Дастлабки маълумотларга кўра ҳалокат техник сабабларга кўра содир бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш