Спорт | 08:35 / 05.10.2015
4255
1 дақиқада ўқилади

"Мехелен" жамоаси дарвозабони "Андерлехт"га қарши ўйинда 3 марта пенальти қайтарди

Бельгия чемпионати доирасида кечган учрашув давомида "Мехелен" жамоаси дарвозабони Жан-Франсуа Жилле "Андерлехт" футболчиларининг пенальтидан йўллаган 3та зарбасини бартараф этди.

Ушбу ўйин ички чемпионатнинг 10-тури доирасида ўтказилган.

36 ёшли дарвозабон аввалига 7-дақиқада Денис Праетанинг ўз дарвозасини ишғол этишига йўл қўймаган бўлса, 14 ва 89-дақиқаларда Стефано Окака Чука ҳамда Юри Тилеманс 11 метрли нуқтадан ушбу дарвозабонни ожиз қолдиришнинг уддасидан чиқа олмаган.

Брюсселда ўтган ушбу ўйин охир-оқибат 1:1 ҳисобида якунланган. Ўйиннинг 55-дақиқасида Стефано Окака Чука ўйиндан гол уришга муваффақ бўлган. Қаҳрамон дарвозабон учинчи пенальтини ҳам қайтаргач, ўйинга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган вақтда брюсселликлар ҳимоячиси Кара Мбожи ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган ва 1:1 ҳисоби ўрнатилган.

Айни вақтда, "Андерлехт" 10-тур якунларига кўра, 19 очко жамҳарган ҳолда турнир жадвалининг 3-поғонсидан жой олган. "Мехелен" эса 9 очко билан 13-ўринда бормоқда.