Спорт | 10:06 / 05.10.2015
4738
1 дақиқада ўқилади

«Милан» – «Наполи». «Россонерлар» 2009 йилдан буён ўз уйидаги энг йирик мағлубиятни қайд этди

4 октябрь куни "Милан" "Сан-Сиро"да "Наполи"га қарши А серия доирасидаги 7-тур ўйинини ўтказди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради (0:4).

Охирги марта "Милан" ўз уйида 4та тўп фарқи билан 2009 йилда, "Интер"га мағлуб бўлганди.

Ундан олдин ҳам жамоа ўз уйида "Интер"га (1974 йилда) ва "Женоа"га (1958 йилда) 1:5 ҳисобларида 4та тўп фарқи билан ютқазганди.

"Россонерилар" ўз майдонларидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубиятни 1997 йилда "Ювентус"дан қабул қилиб олган (1:6).

Маълумот учун, айни вақтда Синиша Михайлович бошқарувидаги жамоа 9 очко билан 11-ўринда жойлашган.