Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:03 / 05.10.2015
5801
1 дақиқада ўқилади
Туркия ТИВ мамлакат ҳаво чегаралари бузилгани учун Россия элчисини ҳузурига чақирди
Туркия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳаво чегаралари Россия ҳаво кучлари томонидан бузилгани боис ушбу давлат элчисини норозилик нотаси топшириш учун ҳузурига чақирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, Туркия элчилари бундай воқеалар бошқа такрорланмаслигига умид билдирган.
Таъкидланишича, Суриядаги операцияларда қўлланаётган самолётлардан бири Туркия ҳаво чегарасини бузиб ўтган. Уни тўхтатиш учун F-16 қирувчилари ҳавога кўтарилган.