Жамият | 16:28 / 06.10.2015
9425
1 дақиқада ўқилади
Актау шаҳрида эгизак опа-сингил эгизак ака-ука билан турмуш қурди
Қозоғистоннинг Актау шаҳрида истиқомат қилувчи Торебек ва Жолдасбек Толепбергеновлар Асил ва Айим исмли эгизак қизларга уйланишди.
Tengrinews.kz нашри хабарига кўра, уларнинг никоҳ маросими 4 октябрь куни Асил ва Айим Биназарованинг туғилган шаҳри бўлмиш Уральскда бўлиб ўтган.
Маълум бўлишича, ёшлар Уральскда танишишган. Опа-сингиллар дўконга оёқ кийими харид қилиш учун келишганида эгизак йигитларнинг кичиги Жолдасбек билан танишишган.
Ўшанда сотувчи бўлиб ишлаётган Жолдасбек билан гаплашган Айим унинг эгизак акаси борлиги ҳақида билиб олган.