Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:43 / 06.10.2015
3503
1 дақиқада ўқилади
Германиядаги ироқлик қочқинлар оиласи янги туғилған қизига Меркель шарафига Ангела деб исм берди
Германияда жойлаштирилган ироқлик қочқинлар оиласи ўзининг янги туғилган қизига Германия канцлери Ангела Меркелга миннатдорчилик изҳори сифатида Ангела деб исм берди, деб хабар бермоқда Die Welt нашри.
Қизалоқ Ганноверда дунёга келди. Унинг бўйича 47 см ни, вазни 2,5 кг ни ташкил қилди.
Қиз туғилишидан 18 кун аввал ушбу оила Боғдоддан Туркия, Греция ва Австрия орқали Германияга келган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш