Ўзбекистон | 15:11 / 06.10.2015
5533
1 дақиқада ўқилади

Тoшкент-Олот йўналишида янги рейслар йўлга қўйилади

2015 йилнинг 16 октябридан янги Тoшкент-Олот йўналишида йўловчи поезди ҳаракатлана бошлайди.

Поезд ҳаракати ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади, деб хабар қилади "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ.

Ҳаракатланиш графигига кўра, жўнаш вақти Тошкентдан соат 20-15да, 07-54 да Олотга етиб боради. Соат 18-40 да Олотдан қайтади ва 07-12 да Тошкентга етиб келади.

Шунингдек, 22 октябрдан ҳафтанинг пайшанба кунлари Тошкент-Қўнғирот йўналишида қўшимча рейслар ҳаракатланиши йўлга қўйилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш