Спорт | 22:33 / 07.10.2015
2930
1 дақиқада ўқилади

Карло Анчелотти: Роналду «ПСЖ»га ўтади деб ўйламайман, у фаолиятини «Реал»да якунлайди

«Реал» ва «ПСЖ» клубларининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Мадрид клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг келажаги борасида ўз тахминларини билдирди.

«У келаси мавсумда «ПСЖ»ўтадими, йўқми, билмайман.

Мен Роналдуни клубни ўзгартиради, деб ўйламайман. Менимча у фаолиятини ўзини барча севадиган «Реал»да якунлайди», – деди Анчелотти.

Аввалроқ Роналдуга парижликлар қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш