Спорт | 22:48 / 07.10.2015
3830
1 дақиқада ўқилади

Мессининг йўқлиги туфайли Агуэро терма жамоада 10-рақам остида тўп суради

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро Лионель Месси жароҳат олиб сафдан чиққани туфайли 10-рақамда тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақда "Манчестер Сити" жамоаси расмий сайтида хабар қилинган.

“Мен жамоамиз маъмури билан гаплашдим. У 1дан 23гача бўлган рақамлардан бирини танлаш мажбурий эканини айтиб ўтди.

Мен 10-рақамли футболкани илк марта Боснияга қарши ўртоқлик ўйинида кийгандим. Ўшанда Месси “Мен йўғимда 10-рақамда Агуэро тўп сурсин” деб айтганди.

Шундан сўнг у менга телефон орқали хабар йўллади: “10 рақамли футболкани киясанми? Бундан қўрқмайсанми?”

Шу сабабли Месси йўқлигида мен бу рақамли либосни кияман”, - дейди Агуэро.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Эквадор (8 октябрь) ва Парагвай (13 октябрь) терма жамоаларига қарши учрашувлар ўтказади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш