Жаҳон | 09:29 / 07.10.2015
6809
1 дақиқада ўқилади

Оқ Уй: Суриядаги вазият АҚШ ва Россия ўртасидаги билвосита урушга айланмайди

Оқ Уйнинг расмий вакили Жош Эрнест Суриядаги ихтилоф АҚШ ва Россия ўртасидаги қарама-қаршиликка айланмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Президент Барак Обама Суриядаги вазият АҚШ ва Россия ўртасидаги “прокси-уруш”га айланмаслигини аниқ тушунтирди”, - деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
Бундан ташқари, Эрнест Россия Суриядаги операция билан ўзини хатарга қўяётганлигини маълум қилди, негаки ушбу мамлакатдаги каттакон мусулмон жамоаси ҳарбий ҳаракатлардан норози бўлиши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш