Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:15 / 07.10.2015
4375
1 дақиқада ўқилади
Пентагон: АҚШ Россия билан фақат унинг Суриядаги стратегияси ўзгарганидан сўнг ҳамкорлик қила бошлайди
Россия Сурияда “янглиш стратегияси”ни давом эттирар экан, АҚШ у билан ҳамкорлик қилмайди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер баёнот берди.
“Россиянинг стратегияси янглишдир, - деди у. – Россия самолётлари мутлақо бошқа объектларни бомбардимон қилишда давом этмоқда. Россия томонининг баёнотларига қарамай, биз уларнинг стратегияси ўзгармагунига қадар ҳамкорликни йўлга қўймаймиз”.
Шу билан бирга, у “ҳарбийларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун керакли ахборот каналлари сақлаб қолинган”ини айтди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш