Жаҳон | 15:15 / 07.10.2015
7339
1 дақиқада ўқилади

Порошенко: Россиянинг Суриядаги операцияси учинчи жаҳон урушини яқинлаштирди

Украина президенти Пётр Порошенконинг фикрича, Россия Суриядаги ихтилофга аралашиши билан учинчи жаҳон уруши бошланишини янада яқинлаштирди.

Бу ҳақда у Тарас Шевченко номли Киев давлат университети ҳарбий институти тингловчилари билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.
“Биз шуни тушунишимиз керакки, Россиянинг Сурияда ташлаган мутлақо масъулиятсиз қадамлари биз учун учинчи жаҳон урушини яқинлаштирди”, - таъкидлади у.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш