Жаҳон | 16:01 / 08.10.2015
8186
1 дақиқада ўқилади
Аргентина президентининг рақси интернетни “портлатиб” юборди
Аргентина президентининг рақси интернетда шовшувга айланиб кетди, деб хабар беради The Telegraph нашри.
Кристина Фернандес де Киршнер Буэнос-Айрес ҳокими Даниэль Сциолини қўллаб-қувватлаш учун келди.
Сайловолди акциясининг охирида сиёсий қўшиқ қўйилди, президент хоним ўзини ушлаб тура олмай, рақсдаги маҳоратини намойиш этиб берди.
Рақс бир неча дақиқа давом этди.
У, шунингдек, тўпланганларга “киршнерчи”ларнинг ўзига хос саломлашиш имо-ишораси билан мурожаат қилди.