Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:45 / 08.10.2015
3715
1 дақиқада ўқилади
Болгарияда туннелда 50 та автомобиль тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Болгария пойтахти София яқинида "Хемус" магистралидаги "Витиня" туннелида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Полиция маълумотларига кўра, ЙТҲда 50 дан кўпроқ машина тўқнашиб кетган. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, яна камида 2 киши оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Воқеа жойида шифокорлар, қутқарувчилар ва полиция иш олиб бормоқда. Магистраль йўл ёпиб қўйилди. ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш