Жамият | 19:42 / 08.10.2015
27479
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг жундор оила

Танишинг, бу 38 ёшли Чуи ва унинг қариндошлари. Уларнинг ҳаммаси камдан-кам учрайдиган касаллик – туғма гипертрихоздан, яъни юздаги ортиқча жунлардан азоб чекишади. Яқинда мана шу ғаройиб оила тўғрисида “Чуи, бўри-одам” номи остида фильм суратга олинди.

Хесус “Чуи” Асевес 1974 йилда Мексиканинг Лорето шаҳрида туғилган. Худди мана шу дард билан унинг синглиси Лилия, амакивачча оға-инилари Дэнни ва Ларри ҳам туғилишган. Ҳеч ким уларга бошпана беришни истамади. Шунинг учун Лорето ҳокими бу бечора, бедаво касалликка учраган оилага иккита уй берди, улар ҳалигача мана шу ерда яшаб келишади.

Чуи ва унинг қариндошлари ҳали ёшлигиданоқ циркда иш бошлашди – улар оммага худди тасқаралардек намойиш қилинди. Ака-укаларни кундузлари фургондан ташқарига чиқаришмасди. Агар одамлар сочли одамларни кўчада ҳам учратиш мумкинлигини билиб қолишса, томошаларга пул тўламай қўйишади, дерди цирк эгаси. 

Чуининг уч қизи ҳам гипертрихоз билан туғилди. Чуининг оиласида биринчи бўлиб бу касал билан оғриган инсон унинг катта бувиси бўлган. шундан сўнг диагноз оиланинг яна 30 вакилига тарқалган. Тарихда гипертрихознинг бор-йўғи 50 та ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 30 таси айнан Асевес оиласида кечмоқда.

Чуининг қизчасини мактабда мазах қилишади. Унинг онаси қизининг юзидаги сочларни тез-тез тозалаб туради, аммо туклар барибир пешона ва энгак қисмида кўриниб туради.

“Чуи, бўри-одам” фильмидан кадр.

Чуи собиқ аёли ва қизи билан.

Чуи оиласи билан.

Чуи оиласи билан ўз уйида.

Чуи собиқ аёли ва қизи билан.

Манба: Xabardor.uz