Жамият | 12:10 / 08.10.2015
4905
1 дақиқада ўқилади

НАТО бош котиби Россияни Башар Асадни қўллаб-қувватламасликка чақирди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Москвани Сурия президенти Башар Асад тузумига ёрдам бермасликка чақирди, дея хабар берди Reuters.

Шу билан бирга, Столтенберг альянс Россия билан Сурияда ИШИДга қарши ҳамкорликда кураш олиб боришни маъқуллашини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Россия ҳарбий космик кучлари Каспий денгизида жойлашган 4та ҳарбий кема орқали аниқлиги 5 метрдан ошмайдиган 26та қанотли ракета учиргани хабар қилинган эди. Бу эса НАТОнинг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш