Жаҳон | 23:05 / 09.10.2015
13020
1 дақиқада ўқилади

Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда 200 нафар жангари йўқ қилингани видеосини чоп этди

Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда “Лива-ал-Ҳақ” террорчилик гуруҳи штабига авиазарбалар берилгани видеосини чоп этди. 

Видео Мудофаа вазирлигининг YouTube видеопорталидаги расмий каналида жойлаштирилди.

Аввалроқ Россия авиацияси зарбалар давомида Суриядаги “Лива-ал-Ҳақ” террорчилик гуруҳи штабини йўқ қилгани маълум қилинганди. Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари генерал-лейтенант Игорь Макушевнинг айтишича, ҳужум оқибатда ИШИДнинг 2 нафар дала қўмондони ва 200 га яқин жангариси йўқ қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш