Жаҳон | 00:15 / 10.10.2015
6795
1 дақиқада ўқилади

Россия Ҳалабда ИШИДнинг 100 га яқин жангариси ва ҳарбий аслаҳалар омборини йўқ қилди

Россия авиацияси Суриянинг Ҳалаб туманида ИШИДнинг 100 га яқин жангариси ва ҳарбий аслаҳалар омборини йўқ қилди, деб маълум қилади РИА «Новости».

Бу ҳақда Россия ҳаво кучлари бош таби қўмондони ўринбосари генерал-лейтенант Игорь Макушев, хабар бермоқда.

“Ҳалаб туманида жангариларнинг собиқ қамоқхона ҳудудида жойлашган базаси ва қурол-аслаҳалар сақланадиган омборхонасига авиазарбалар берилди. Натижада 100 нафар жангари ва қурол-аслаҳалар омбори йўқ қилинди”, - деди у.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш