Жаҳон | 22:45 / 10.10.2015
4205
1 дақиқада ўқилади

AP: Туркияда Анқарадаги терактни ОАВда ёритиш борасида қисман тақиқлов киритилди

Туркия ҳукумати 10 октябрда Анқарада содир бўлган терактни ОАВда ёритиш борасида қисман тақиқлов киритди, деб хабар бермоқда Туркия ҳукуматидаги вакилга иқтибос келтирган ҳолда TACC ахборот агентлиги.

Агентликнинг маълумотларига кўра, портлаш лаҳзаси муҳрланган, “даҳшатли ва қонли лавҳалар” ҳамда “қўрқув ҳиссини уйғотувчи” теракт билан боғлиқ суратларни чоп этиш тақиқланади.

Ҳукумат ОАВни агар ушбу талаблар бузилса, терактни ёритишга тўлиқ тақиқлов киритиши ҳақида огоҳлантирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш