Жаҳон | 23:27 / 10.10.2015
4003
1 дақиқада ўқилади

Чадда содир бўлган теракт натижасида 37 нафарга яқин киши ҳалок бўлди

Чадда содир бўлган учта портлаш натижасида 37 нафарга яқин киши ҳалок бўлди, деб маълум қилмоқда Reuters.

Агентликнинг маълум қилишича, портлашлар бозорда ва қочоқлар лагерида содир бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас.

Мамлакат ҳукумати терактда “Боко Ҳарам” террорчилик гуруҳининг қўли борлигини гумон қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш