Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евро-2016 гуруҳ босқичи, С гуруҳида 9-тур ўйинлари ўтказилди
Евро-2016’нинг гуруҳ босқичида Испания терма жамоаси ўз майдонида Люксембургни йирик ғалаба билан мағлуб этиб, ўзига муддатидан аввал Европа чемпионатининг финал босқичига чиқишни таъминлади. Учршув Логроньода бўлиб ўтди ва 4:0 ҳисобида испанларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 42-дақиқасида испанлар яримҳимоячиси Санти Касорла ҳисобни очди. 2-бўлимнинг 67- ва 80-дақиқаларида ҳужумчи Пако Алькасер иккита тўп уриб, дублга эришди. Учрашувдаги якуний ҳисобни 85-дақиқада Санти Касорла ўрнатди.

Евро-2016. Гуруҳ босқичи. С гуруҳи
Испания – Люксембург – 4:0
Голлар: Касорла, 42, 85; Алькасер, 67, 80;
Гуруҳдан ўрин олган яна бир учрашувда Украина меҳмонда Македония билан тўқнашди ва 0:2 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувдаги 1-тўпни 59-дақиқада пенальтидан учраиналиклар ҳужумчиси Евгений Селезнёв, 2-тўпни 87-дақиқада ҳужумчи Артём Кравец киритди.

Македония – Украина – 0:2
Голлар: Селезнёв, 59; Кравец, 87
Беларусь меҳмонда Словакия билан учрашиб, Станислав Драгуннинг 34-дақиқадаги голи эвазига 0:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Словакия – Беларусь – 0:1
Голлар: Драгун, 34
Шу тариқа, С гуруҳидаги мусобақа жадвали 9 турдан кейин қуйидагича кўриниш олди: 1. Испания – 24 очко; 2. Словакия – 19; 3. Украина – 19; 4. Беларусь – 10; 5. Люксембург – 4; Македония – 3.
Гуруҳ босқичининг охирги турида 12 октябрда Беларусь-Македония, Люксембург- Словакия, Украина-Испания учрашувлари бўлиб ўтади.