Спорт | 16:16 / 10.10.2015
4425
1 дақиқада ўқилади

Фабрегас Испания терма жамоасида голли пас узатиш бўйича Хавидан ўзиб кетди

Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Франсеск Фабрегас Люксембургга қарши учрашувда голли пас узатди.

Евро-2016 саралашининг 9-тури доирасида ўтказилган ушбу учрашувнинг 67-дақиқасида у Пако Алькасер томонидан урилган голга ҳаммуаллифлик қилди.

Шу тариқа у Испания терма жамоаси сафида голли пас узатиш бўйича Хавининг натижасини янгилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш