Жаҳон | 00:31 / 10.10.2015
5135
1 дақиқада ўқилади

Пентагон: АҚШ Сурия мухолифатига етказиб бериладиган ускуналарни назорат этиши мумкин

АҚШ Сурия мухолифатига етказиб берилаётган қурол-аслаҳа ва ускуналарни назорат қилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Кристин Уормутнинг маълумотига асосланиб, РИА «Новости» хабар бермоқда.

“Бизда ушбу ускуналарни назорат қилиш имконияти мавжуд”, — деди Уормут. Унинг сўзларига кўра, бу имконият Сурия мухолифатчиларига ёрдам бериш дастури доирасида кўриб чиқилган.
Пентагон вакили Питер Кукнинг маълум қилишича, АҚШ Сурия мухолифатининг маълум бир гуруҳларига керакли ускуналар ва қурол-аслаҳа етказиб беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш