Жаҳон | 16:44 / 10.10.2015
12047
1 дақиқада ўқилади

«Россия 24» телеканали Ми-24 вертолётларининг Суриядаги ИШИД объектларига берган зарбаларини намойиш қилди

«Россия 24» телеканали Россия Қуролли кучларининг Ми-24 вертолётлари Суриядаги ИШИД объектларига берган зарбалари тасвирланган видеони намойиш қилди. Бошловчининг роликка берган изоҳида келтирилишича, видео араб мамлакати армияси аскарлари томонидан тасвирга олинган. Тасвирларда Ми-24П вертолётларини кўриш мумкин.
Сурия ТИВ раҳбари ўринбосари Фейсал Мекдад 10 октябрь куни мамлакатда терроризмга қарши курашда Москва БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча талабларига риоя қилаётганини айтиб ўтди.
Аввалроқ эса Россия самолётлари бир кун ичида Суриядаги ИШИД жангариларининг 55та объектига 64 марта ҳарбий парвозни амалга оширгани хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш