Жаҳон | 15:08 / 10.10.2015
4543
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги ресторанда рўй берган портлаш қурбонлари сони 17 нафарга етди

Хитойдаги ресторанда содир бўлган портлаш натижасида ҳаётдан кўз юмганлар сони 17 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди «Синьхуа».

Қайд этилишича, дастлабки тахминларга кўра, ресторанда газ баллони портлаган.
Портлаш қурбонлари тўғрисида ҳукумат маълум қилди.

Хабарда келтирилишича, портлаш Аньхой провинциясида содиб бўлди.
Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш