Жаҳон | 08:07 / 11.10.2015
3645
1 дақиқада ўқилади

Чадда 5 нафар террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган терактларда 36 киши ҳалок бўлди

Чад ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакатдаги Бага Сола қишлоғида 5 нафар террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган терактларда 36 киши ҳалок бўлди ва 50 га яқин киши яраланди.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, ҳужумлар учун қўшни Нигерияда ҳаракат қилувчи “Боко Ҳарам” радикал гуруҳи жавобгар. Қайд этилишича, террорчилар орасида 2 аёл, бир эркак ва 2 нафар балоғатга етмаган бола бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш