Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 19:32 / 11.10.2015
6881
1 дақиқада ўқилади
Чилонзорда ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди
Тошкент шаҳрида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, фуқаролар Маҳмуд Холтўраев ва Азамат Ярашовлар Чилонзор туманидаги 19-мавзе ҳудудида 9 минг долларини 32 млн сўмга сотаётганларида Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.
Холислар иштирокида уларнинг ёнидаги хориж валютаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.