Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:55 / 11.10.2015
4215
1 дақиқада ўқилади
Давид Сильва тўпиқ суягидан олган жароҳат туфайли бир ой майдонга туша олмайди
Испания терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Давид Сильва Евро-2016 доирасида бўлиб ўтган Люксембургга қарши учрашувда (4:0) тўпиқ суягидан жароҳат олиб, бир ой майдонга туша олмайдиган бўлди.
Бу ҳолатда 29 ёшли ўйинчи Чемпионлар доирасида ўтказиладиган “Севилья” қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Шунингдек, Манчестер дербисида ҳам майдонга туша олмайди.