Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:55 / 11.10.2015
7228
1 дақиқада ўқилади
Порошенко АҚШ Украинани Сурияга алмашгани ҳақидаги гапларни “фантазия” деб атади
Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ ҳукуматининг Украинани Сурияга алмашгани ҳақидаги хабарни “фантазия” деб атади.
Порошенконинг айтишича, АҚШ конгресси 2016 йилда Украинага ҳарбий ёрдам бериш учун катта миқдорда молиявий ресурслар ажратилиши қарорини маъқуллаган.
“Оқ уйнинг барча бу қадамлари АҚШнинг “хиёнати”, Украинани Сурияга алмашгани ҳақидаги навбатдаги ғийбатлар Москва фантазияларидан бўлак нарса эмаслигини исботлайди”, деб айтилмоқда Порошенконинг расмий сайтида чоп этилган баёнотида.