Жамият | 11:24 / 12.10.2015
13367
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон чемпионатидаги энг ғаройиб соқол ва мўйлаблар

Австриянинг Леоганг шаҳарчасида Соқол ва мўйлаблар бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ерда дунёдаги энг ғаройиб, ҳайратланарли соқол ва мўйлабларни кўриш мумкин эди. Дунёнинг 20та давлатидан 300 нафардан зиёд соқолдор ва мўйлабдор эркаклар Леогангга ташриф буюришди.
Қатнашчилар мўйлаблар, қисман соқол ва тўлиқ соқол йўналишидаги 18та тоифа учун беллашишди. Автриялик фотожурналист Ян Хайтфляйш тадбирдан олган кўп сонли суратларни қуйида томоша қилишингиз мумкин.