Спорт | 09:29 / 12.10.2015
2568
1 дақиқада ўқилади

Роберт Левандовски ЕЧ саралашида 13та гол урди ва Хилининг рекордини такрорлади

Польша терма жамоаси Ирландияга қарши кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Польшаликлар таркибида иккинчи голга Роберт Левандовски муаллифлик қилди. Ушбу гол ҳужумчи учун Европа чемпионати саралашида 13-гол бўлди.

Шу тариқа 27 ёшли ҳужумчи Шимолий Ирландия терма жамоаси футболчиси Дэвид Хилининг рекордини такрорлади. Хили ҳам 2008 йилги Европа чемпионати саралашида 13та гол урган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш