Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:25 / 12.10.2015
7563
1 дақиқада ўқилади
WP: АҚШ Сурия мухолифатини қўллаб, ўзи билмаган ҳолда Россия билан уруш қилмоқда
АҚШ Суриядаги мухолиф кучларга кўрсатаётган ҳарбий ёрдам Яқин Шарқдаги ихтилофда муҳим ўрин тутмоқда, бунинг натижасида у ва Россия ўртасида яширинча уруш кетмоқда, деб ёзади The Washington Post нашри.
Айтилишича, яқинда АҚШнинг BGM-7 танкларга қарши ракета комплекслари Озод Сурия армиясига етказиб берилди. Россия ихтилофга аралашганидан буён АҚШ кўрсатаётган ёрдам ҳам ўсиб бормоқда.
“Бу тасодифий яширин уруш”, - деб баҳолади Вашингтон Яқин Шарқ сиёсати институти эксперти Жефф Уайт.