Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:45 / 12.10.2015
3835
1 дақиқада ўқилади
Хитой суди PetroChina компаниясининг собиқ раҳбарини 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди
12 октябрь куни Хитой суди нефть-газ соҳасида мамлакатдаги энг йирик компаниялардан бири саналган PetroChina`нинг собиқ бош директори Ляо Юнъюанни порахўрликда айбдор деб топиб, 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.
PetroChina компанияси CNPC (Хитой миллий нефть-газ корпорацияси)нинг шўъба тузилмаси ҳисобланади.