Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШлик фермер 893 кг оғирликдаги улкан қовоқ етиштириб, 12 минг доллар ютиб олди
АҚШда ҳар йили ўтказиладиган танловда энг йирик қовоқ аниқланди. Бу танловда Орегон штатидан келган фермер ғолиб бўлди, у етиштирган маҳсулот вазни 893,1 кг тош босди ва унга 12 минг доллар миқдоридаги мукофот берилди.
Бу йилги танлов иштирокчилари ўтган йили Швейцарияда ўрнатилган рекордни янгилай олишмади. Швейцарияликлар минг килограммдан ортиқ оғирликдаги қовоқ етиштиришганди.
АҚШда Хэллоуин байрами арафасида ўтказилган бу танловда энг оғир қовоқдан ташқари, энг чиройли қовоқлар ҳам аниқланган. Бунда қовоқнинг ранги, ҳажми ва шаклига эътибор қаратилган.