Жаҳон | 22:52 / 13.10.2015
5352
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Сурияда Россия ва АҚШ авиацияси визуал алоқа қилганини маълум қилди

Сурия осмонида Россия самолётлари ва АҚШ бошчилигидаги авиация бир-бирига яқинлашди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Россиянинг бир жуфт самолёти кўриш мумкин бўлган яқинликда коалициянинг иккита самолётига яқинлашди. Визуал алоқа бўлди. Учувчилар ўзларини талаб қилингандек тутдилар ва ўз вазифаларини бажаришда давом этдилар”, деб айтди коалиция штаби вакили Стив Уоррен.

6 октябрда америкалик ҳарбийлар Россия самолётлари билан биринчи марта визуал алоқада бўлганларини маълум қилгандилар.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш