Жаҳон | 18:54 / 13.10.2015
9429
1 дақиқада ўқилади

Россия қирувчилари Сурияда ИШИД колоннаси ва ўқ-дори омборини йўқ қилди

Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаво кучлари ИШИД гуруҳининг ҳарбий техника колоннасини ҳамда уларга тегишли ўқ-дори омборини йўқ қилди. Бу ҳақда мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Айтилишича, зарбалар Хама ва Ҳалаб вилоятларида амалга оширилган.
“Ал-Латамна ҳудудида, Хама вилоятида, ўқ-дори захираси яширилган бункер йўқ қилинди. Аниқ зарбалар натижасида Су-34 самолётлари ушбу ер ости иншоотини тўлалигича вайрон қилдилар”, - маълум қилди у.

Шунингдек, Конашенко ҳужумлар натижасида жангариларга тегишли бензин ташувчи, ўқ-дори олиб кетаётган учта юк автомобили ва йирик калибрли пулемётларга эга иккита кузатув машинаси йўқ қилинганини айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш