Спорт | 16:35 / 14.10.2015
3488
1 дақиқада ўқилади

Де Хеа: "МЮ"дан кетишим учун 30 млн фунт устама белгиланганми? Буни агентимдан сўранг

«Манчестер Юнайтед» жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа ўзининг янги 4 йиллик шартномасида устама пули 30 млн фунт этиб белгилангани бўйича саволларга жавоб беришни истамади.

"Бу ҳақда мендан эмас, агентим Жорже Мендешдан сўранг. Шартноманинг бу жиҳатлари билан у шағулланади", дейди дарвозабон.

The Guardian нашри журналисти бу борада "МЮ" раҳбариятига мурожаат қилган ва жавоб ололмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзги трансферларининг сўнгги кунида Де Хеанинг "Реал"га ўтиши амалга ошмай қолганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш