Ўзбекистон | 19:55 / 14.10.2015
7771
1 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов 15-16 октябрь кунларида МДҲ саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 15-16 октябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг Қозоғистон Республикасида бўладиган мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.