Спорт | 20:08 / 14.10.2015
17248
2 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналдунинг ўғли футболчига “Олтин бутса” топширилаётганда отасига ножўя имо-ишора қилди

Мадриднинг “Реал” футбол жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўғли футболчига “Олтин бутса” мукофоти топширилаётганда унга ўрта бармоғини кўрсатди. Бу ҳақда The Independent нашри маълум қилди. 

Футболчи нутқ сўзлаётганда беш ёшли Криштианинью ушбу “қилғилиқни” қилди. Боланинг олдида ўтирган Роналду оиласи аъзоларидан бири уни тўхтатишга ҳаракат қилди, бироқ ушбу ҳолат камералар объективига тушишга улгурди.

Футболчи ҳали уйланмаган, унинг ўғлининг онасининг исми номаълум. 2010 йилда The Daily Mail нашри Роналду ўғил фарзандли бўлишда суррогат онанинг хизматларидан фойдаланганини маълум қилганди.

Ўтган мавсумда 30 ёшли Роналду Испания чемпионатида 48 та тўп муаллифига айланди ва шу муваффақияти эвазига ўз фаолиятида 4 марта Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурари учун бериладиган “Олтин бутса” муукофотини олди. Футболчининг бу натижаси 1968 йилдан бери топшириб келинадиган мукофот тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлди.
Роналдунинг асосий рақобатчиси бўлган Лионель Месси бу мукофотга 3 маротаба сазовор бўлган.