Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:44 / 14.10.2015
4487
1 дақиқада ўқилади
Обама Камерунга "Боко Ҳарам"га қарши кураш учун 300 нафар ҳарбий жўнатишга кўрсатма берди
АҚШ президенти Барак Обама Камерунга "Боко Ҳарам" жангариларига қарши кураш олиб бориши учун 300 нафар ҳарбий жўнатишга кўрсатма берди.
Оқ уй берган маълумотга кўра, Обама бу қарор учун Конгресс розилигини олган.
Хабар қилинишича, бу ҳарбийлар гуруҳи жангарилар ҳақида маълумотлар тўплаш ва ҳаво орқали кузатишлар олиб бориш билан шуғулланишади.