Жаҳон | 01:11 / 14.10.2015
14326
1 дақиқада ўқилади

Пентагонда ИШИДнинг жангарилари ҳақидаги охирги маълумотлар эълон қилинди

Пентагон Сурияда ва Ироқда ИШИДнинг 30 минггача жангариси фаоллигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Бизнинг баҳолашимизча, у ерда 20 мингдан 30 минггача душман жангчилари бор”, деб айтди Пентагон вакили Стив Уоррен.

Уоррен АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДга қарши операциялар давомида 20 мингга яқин жангарини йўқ қилгани ҳақидаги хабарга изоҳ бермади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш