Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:29 / 14.10.2015
3081
1 дақиқада ўқилади
Роналду: Яна 5-6 марта “Олтин бутса” мукофотини олишни истайман
“Реал” ҳужумчиси 2014/15 мавсумлар учун “Олтин бутса” соҳибига айлангач, ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилди.
“Бу мукофот мен учун ўта зарур. Мен ҳайрон қолмадим. Мен янада кўпроғини — уни беш ёки олти марта қўлга киритишни хоҳлайман.
Бунинг учун “Реал” барча мукофотларни қўлга киритиши лозим. Биз Ла Лигани, Чемпионлар лигасини ва Испания Кубогини ютишни истаймиз.
Ўйлайманки, биз кейинги йил яна учрашамиз (мукофот олганимдан сўнг)”, - деб ўтган Роналду.