Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:19 / 14.10.2015
3959
1 дақиқада ўқилади
Россия Мудофаа вазирлиги Пентагонга Сурияда парвозлар хавфсизлиги бўйича таклифлар юборди
Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда парвозлар хавфсизлиги бўйича келишувлар лойиҳасини тайёрлади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
“2015 йил 10 октябрда эришилган келишувларни бажариш давомида, Россия Мудофаа вазирлиги томонидан Сурия ҳаво ҳудудида операциялар ўтказишда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича Россия-АҚШ келишувлари бўйича таклифлар тайёрланди”, деб айтилмоқда вазирликда.
Ушбу таклифлар ҳарбий-дипломатик каналлар орқали АҚШлик ҳарбийларга берилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш