Спорт | 16:19 / 14.10.2015
3533
1 дақиқада ўқилади

Тарпищев: Халқаро теннис федерацияси сетлардаги геймлар сонини қисқартирмоқчи

Халқаро теннис федерацияси (ITF) теннис учрашувларининг томошабоплигини ошириш мақсадида сетлардаги геймлар сонини қисқартирмоқчи. Бу ҳақда Россия теннис федерацияси президенти (ФТР) Шамиль Тарпишчев ТАСС ахборот агентлигига маълум қилди.

«Халқаро федерация ўйин вақтини бироз чегаралаш мақсадида учрашув ўтказиш форматини қайтадан кўриб чиқмоқчи.

Улар битта сетда ғалаба қозониш учун спортчи олтита эмас, тўртта геймни ютишини кифоя қиладиган форматни кўришни исташмоқда», — дея таъкидлади Тарпишчев.