Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:41 / 14.10.2015
3193
1 дақиқада ўқилади
Туркия ва Финляндия президентлари Анқарадаги теракт жойига ташриф буюришди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған финляндиялик ҳамкасби Саули Ниинистё билан биргаликда Анқарада яқинда содир этилган теракт жойига ташриф буюрди.
Президентлар воқеа жойига гулчамбар қўйиб, ҳалок бўлганлар хотирасига сукут сақлашди.
10 октябрь куни Туркия пойтахтида иккита портлаш содир этилди. Портлашларни икки нафар террорчи ўз эгниларидаги “шаҳид камари” ёрдамида амалга оширгани аниқланди. Теракт оқибатида 97 киши ҳалок бўлди, 500 киши тиббий муассасаларга мурожаат қилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш