Жамият | 10:48 / 15.10.2015
9040
1 дақиқада ўқилади
Америка фуқароси кўпроқ “лайк” йиғаман деб 3 ёшли ўғлининг ўлимини саҳналаштирди
Америкалик таниқли пранкер Роман Атвуд турмуш ўртоғини максимал даражада қўрқитиш ва YouTube`да кўпроқ “лайк” тўплаш учун уч ёшли ўғлининг ўлимини саҳналаштирди.
Атвуд “қувноқ” ўйинга жиддий тайёргарлик кўрди. У радиобошқарувли квадроцикл, портловчи қурилма ва ўғлининг қўғирчоқ нусхасидан фойдаланди.
Видеода Атвуд турмуш ўртоғини чалғитиб квадроциклда ўтирган ўғлининг ўрнига қўғирчоқни ўтқазиб, уни қўйиб юборади.
Шундан сўнг квадроцикл куч билан олдинга интилиб, трамплиндан баландлаб, кўздан ғойиб бўлади ва дарҳол портлаш содир бўлиб, аланга ердан 9 метргача баландлайди.
Икки кун ичида видеоролик 4 ярим млн мартадан кўпроқ маротаба томоша қилинди, бироқ қарийб 10 минглаб томошабинлар мазкур ўйинни ўта шафқатсизлик, деб баҳолади.