Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:20 / 15.10.2015
2491
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Европадаги ҳарбий кучларини ўстирмайди
АҚШ қуруқлик қўшинлари штаб бошлиғи Марк Милли Вашингтон Европа ҳудудидаги ҳарбий кучларини ўстиришни режалаштирмаётганини маълум қилди.
“Бизнинг бундай режамиз йўқ, совуқ уруш йилларига қайтиб, Европага 300-350 минг америкалик аскар жўнатиш зарур деб ҳам ўйламайман”, - деди у Defence News нашрига берган интервьюсида.
Бундан ташқари, штабнинг янги бошлиғи Россиянинг Сурияга киришига муносабат билдирди.
“Бу анча хавотирли, негаки, менинг фикримча, вазиятни яна мураккаблаштиради”, - деди у.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш