Спорт | 18:31 / 15.10.2015
2383
1 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналду 36 ёшига қадар юқори савияда ўйин кўрсатишда давом этмоқчи

Ўтган мавсум якунларига кўра "Олтин бутса" соҳибига айланган Криштиану Роналду ўзининг ҳозирги спорт формасини 36 ёшига қадар сақлаб қолмоқчи.

"Олтин бутса" мукофотини тўртинчи марта қўлга киритган "Реал" ҳужумчиси келгусида ҳам мукофотлар олишда давом этишни режалаштирган.

"Менга қандай оёқ кийимда гол уришнинг фарқи йўқ. Оддий бутсаларда ҳам ўйнай оламан. Муҳими гол уриш. Умид қиламанки, ҳозирги жисмоний ҳолатим ва спорт формам камида 36 ёшимгача сақланиб қолади", дейди португалиялик футболчи ўзининг тўртинчи "Олтин бутса"сини қабул қилиб олганидан сўнг.

2014-2015 йиллар мавсумига кўра Роналду 48та гол урди. Жорий мавсумда эса у Ла лигадаги 7та ўйинда 5та гол урди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш