Жаҳон | 19:14 / 15.10.2015
4368
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда қамоқхонадан қочган маҳбуслар ҳақидаги маълумотлар учун 300 минг сом миқдорида мукофот ваъда қилинди

Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати мамлакат ҳудудида қидирилаётган жиноятчиларни топишда ёрдам берганларга 300 минг сом миқдорида мукофот пули белгилади. Бу ҳақда КирТАГ нашри хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, мазкур жиноятчилар террорчилик фаолияти билан шуғулланишган.

Ҳозирда қочиб юрганлардан истаган бирини тутиб келиш учун ташкилот маҳаллий пулда 300 000 cом миқдорида (4 минг АҚШ доллари) мукофот беради.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 12 октябрь куни Қуйи Норус Чуй вилояти ҳудудида тўққиз нафар жиноятчилар қочишга уринган, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида уларнинг беш нафари қўлга олинганди.

Қолган тўрт нафари эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан беркинишга муваффақ бўлишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш